Episode 1:"ازبکجنوبي-"فداکاریکامل - a podcast by Tze-John Liu

from 2020-02-29T03:13:04

:: ::

 د ازبک سویلي - کامل قرباني /"The Perfect Sacrifice"- Uzbek Southern.mp3
ЮҲАННО 1Калом ва Нур1Азалда Калом бор эди.Калом Худо билан бирга эди,Калом Худо эди.2Азалда У Худо билан бирга эди.3Бутун борлиқ Калом орқали яратилган,Усиз яратилган бирон нарса мавжуд эмас.4Калом ҳаёт манбаи эди,Бу ҳаёт инсонларнинг Нури эди.5Нур зулматда порлайди,Ахир, зулмат Нурни енголмади.6Худо Яҳё исмли бир одамни юборди. 7Яҳё Нур ҳақида шаҳодат қилгани келган эди, токи ҳамма унинг шаҳодати орқали имон келтирсин. 8Яҳёнинг ўзи Нур эмас эди, у фақат Нур ҳақида шаҳодат қилгани келганди. 9Ҳар бир одамни ёритадиган ҳақиқий Нур дунёга келаётган эди.10Ҳа, Калом дунёда эди,Дунё У орқали яратилганди,Бироқ дунё Уни танимади.11У Ўз юртига келди,Лекин Ўз халқи Уни қабул қилмади.12Аммо Уни қабул қилганларнинг ҳаммасига,Унга имон келтирганларга,У Худонинг фарзанди бўлиш ҳуқуқини берди.13Улар тана хоҳишидан эмас,Эр хоҳишидан ҳам эмас,Табиий йўл билан эмас,Балки Худодан туғилган фарзандлардир.14Калом инсон бўлди,Орамизда яшади.У иноят ва ҳақиқатга тўлганди.Биз эса Унинг улуғворлигини кўрдик.Бу улуғворлик Отадан келган ягона Ўғилга мансуб эди.15Яҳё У ҳақда гувоҳлик бериб, баланд овозда деди: “Менинг кетимдан келаётган Зот мендан улуғдир, чунки У мендан олдин мавжуд бўлган, деб мана шу Киши ҳақида айтган эдим.”16Унинг чексиз инояти туфайлиБиз ҳаммамиз барака устига барака олдик.17Худо қонунни Мусо орқали берди,Иноят ва ҳақиқатни эсаУ Исо Масиҳ орқали кўрсатди.18Ҳеч ким ҳеч қачон Худони кўрган эмас,Самовий Отанинг бағридаги,Аслида Худо бўлган ягона ЎғилУни бизга танитди.

Further episodes of ====(

Further podcasts by Tze-John Liu

Website of Tze-John Liu